Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:13

Ўзбекистонда 31 мингта давлат корхонаси хусусийлаштирилди


Жорий йилнинг биринчи чорагида 55 та давлат мулки хусусий секторга топширилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Расмий маълумотга кўра, янги корхоналар негизида 1,2 минг қўшимча иш ўрни яратилди.

Жорий йилда хусусийлаштириш жараёнига хориж инвестициясини жалб қилган ҳолда 8 та шартнома амалга оширилган.

Шунингдек, яна 155 та шартнома бўйича хорижий инвесторлар кўмагида давлат активларини хусусийлаштириш режалаштирилган.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён жами 31 мингдан зиёд давлат корхонаси хусусийлаштирилган.
XS
SM
MD
LG