Линклар

logo-print

Қоҳирада норозилар Мусулмонлар Биродарлиги қароргоҳига ҳужум қилди


Мисрда давом этаётган мухолифат намойиши иштирокчилари душанба куни Мусулмонлар Бирдорлариги партиясининг Қоҳирадаги қароргоҳига бостириб кириб, бинога ўт қўйди.

Норозилар иқтидордаги президент Муҳаммад Мурсийга доир партия биноси ойналаридан ҳужжатларни кўчага ирғитиб, анжомларни талаб кетишди.

Якшанба куни бутун мамлакат бўйлаб бошланган аксилҳукумат намойишларида камида беш киши ҳалок бўлди. Муҳаммад Мурсий иқтидоридан хафсаласи пир бўлган миллионлаб мисрлик кеча Қоҳира ва бошқа шаҳарлар кўчаларини тўлдиришди.

Мухолифат Мурсийни исломчиларга ҳаддан ортиқ ҳокимият берганлик ва мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилмаётганликда айбламоқда.

Якшанба кунги намойишлар 2011 йилнинг февралида президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Мисрда уюштирилган энг йирик чиқиш бўлди.
XS
SM
MD
LG