Линклар

Покистонда масжид портлатилди


Сўнгги йилларда Кветта ва унинг атрофидаги туманларда ҳужум ва портлашлар кўп кузатилмоқда.

Сўнгги йилларда Кветта ва унинг атрофидаги туманларда ҳужум ва портлашлар кўп кузатилмоқда.

Покистон жанубидаги Кветта шаҳрида шиалар масжидига қилинган ҳужум чоғида 30 дан зиёд киши нобуд бўлди.

Полиция маълумотига кўра, даставвал ташқарида граната портлаган. Портлашдан қўрқиб кетган одамлар масжид томон интилганлар, аммо у ерда бўлган худкуш шахс портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.

Портлаш чоғида камида 60 киши тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Сўнгги йилларда Кветта ва унинг атрофидаги туманларда содир этилмиш ҳужум ва портлашлардан юзлаб маҳаллийлар, асосан, шиа мазҳабига мансуб кишилар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG