Линклар

logo-print
Жанубий Африка республикасига ташриф буюрган АҚШ президенти Барак Обама якшанба куни Кейптаун университети талабалари олдида нутқ сўзлади.

Мазкур чиқиши чоғида Обама ўзининг сиёсий арбоб сифатида шаклланишида жанубий африкалик инсон ҳуқуқлари фаоллари ролини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Якшанба куни Барак Обама оиласи билан Жанубий Африкадаги Роббенэйланд оролига борди. Апартеидга қарши курашчи ва ҳуқуқ фаоли Нелсон Мандела ўзининг 27 йиллик қамоқ муддатидан 18 йилини айнан шу оролдаги қамоқхонада ўтказган.

Нобел мукофоти соҳиби, 94 ёшли Нелсон Мандела шу кунларда касалхонада ётибди. Шифокорлар унинг аҳволи оғирлигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG