Линклар

Мисрда кўп минг кишилик намойишлар ўтказилди


Қоҳиранинг Таҳрир майдонида ўтган мухолифат намойишидан лавҳа, 2013 йилнинг 30 июни.

Қоҳиранинг Таҳрир майдонида ўтган мухолифат намойишидан лавҳа, 2013 йилнинг 30 июни.

Якшанба куни Мисрда ўн минглаб одам президент Муҳаммад Мурсий истеъфосини талаб қилиб, кўчаларга чиқди.

Норозилик чиқишларининг энг каттаси пойтахт Қоҳирада бўлиб ўтди - бу ердаги Таҳрир майдонига кеча 200 мингдан зиёд одам йиғилгани айтилмоқда.

Президент сифатида қасамёд қилганига шу кунларда бир йил тўлган Муҳаммад Мурсий ўрнига мухолифат муқобил ўлароқ Миср мудофаа вазири Абдул Фаттоҳ ал-Сисини таклиф қилмоқда.

“Мусулмон биродарлиги” ҳаракати вакили бўлган Мурсий аввалги президент Ҳусни Муборак 2011 йил бошида истеъфога кетганидан кейин Мисрда ўтказилган биринчи демократик сайловларда давлат раҳбари лавозимини эгаллашга муваффақ бўлганди.

Мисрлик мухолифатчилар Мурсийни “ислоҳотлар ўтказиш ўрнига, мамлакатда исломийлар мавқеини мустаҳкамлашга уринаётибди”, дея танқид қилиб келадилар.
XS
SM
MD
LG