Линклар

Покистонда якшанба кунги зўравонликлар оқибатида 50 киши ҳалок бўлди


Кветтадаги ҳодиса жойига одамлар тўпланди.

Кветтадаги ҳодиса жойига одамлар тўпланди.

Покистонда якшанба куни амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 50ка яқин одам нобуд бўлди.

Ҳужумларнинг энг ҳалокатлиси Балужистон вилояти маркази Кветта шаҳридаги шиаларга қарашли масжидда рўй берди. Воқеага доир узуқ-юлуқ тафсилотлар берилмоқда, лекин полициянинг тахмин қилишича, қўл-грнатаси портлаши ортидан одамлар масжид томон қочишган пайтда, у ерда худкуш бомбачи ўзини портлатиб юборган.

Бу ҳодисда 28 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одам жарҳатлангани айтилмоқда. Расмийларнинг айтишича, хавфсизлик кучлари худкушнинг масжид ичига киришига йўл қўймаган, акс ҳолда қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин бўлган.

Якшанба куни Пешовар шаҳрида ҳам ҳарбийлар конвойига қилинган ҳужум оқибатида 17 киши ҳалок бўлди ва кўплаб одам жароҳатланди.

Шимолий Вазиристонда ҳам йўл четига ўрнатилган бомба ҳаркатага келтирилиши оқибатида тўрт нафар аскар ҳалок бўлди.

Ҳужумларнинг бирортаси учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG