Линклар

Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида коллеж, лицей ва ўрта мактаблар битирувчиларига хайрлашув кечалари ўтказишга имкон бериш керакми, йўқми мавзусида мунозара юритилди. Баҳс майдонига битирув кечаларининг тарафдорлари ва уларга қарши бўлганларни таклиф этдик.


Сўнгги йилларда коллеж, лицей ва ўрта мактабларни тугатган ёшларнинг битирув кечалари, диплом "ювиш" маросимларини чеклашга оид қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигинин умумий-ўрта таълим муассасаларига 2013 йилнинг 18 майида йўлланган тавсияномада, жумладан, шундай дейилган:

"Таъкидлаш жоизки, таълим муассасаларида ушбу маросимлар учун битирувчилардан маълум миқдорда маблағ йиғиш, мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларни турли қимматбаҳо совғалар билан сийлаш ҳамда тантаналарни ўқувчи ёки ўқитувчиларнинг хонадонларида, ресторан ёки қаҳвахоналарда катта маблағ талаб этадиган тарзда ўтказиш қатъиян ман этилади".

Аммо, аксарият мактабларда бу йил ҳам битирув кечалари яширин тарзда ўтказилди ва бу кечаларда ота-оналардан вакиллар, синф раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистонлик битирувчиларнинг аксари ҳам ҳукумат қароридан норози эканлигини кўриш мумкин. Ёшларнинг фикрича, болаликдан бирга ўқиган, бирга ўсиб улғайган синфдошлар хайрлашув кеча ўтказишга ҳақлидир.

Бироқ, битирув кечаларини нохуш воқеалар сабабчиси, ёшларнинг тарбиясига салбий этадиган тадбир, деб ҳисобловчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

“Шунақа ёшларнинг онгини сусайтирадиган нарсаларга (Интернет, хорижий видео), битирув кечалари, парклар, дискотекаларга кўпроқ тақиқ қўйишса яхши бўларди. Ёшим 19да, лекин менталитет ўзгариб кетаётганини ҳатто мен ҳам кўриб турибман”, деб ёзади тошкентлик муштарий.

Хўш, ўзбекистонлик ёшларга битирув кечаларининг қанчалик аҳамияти бор?

Бундай кечалар ёшлар ҳаётида талабаликнинг сўнгги байрами сифатида хотирасида қоладими ёки бундай кечалар ёшларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатадими?

Битирув кечалари ёшларнинг ичкиликка, кашандаликка ўрганиши учун пойдевор бўлади деган иддаоларда қанчалик асос бор?

Битирув кечаларини тақиқлаш ёшларнинг ҳуқуқларини камситишми ёки уларнинг хавфсизлиги таъминлаш, кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олишга қаратилган тадбирми?


Баҳс майдонига ана шу масалада баҳслашиш иштиёқида бўлганларни таклиф этдик.

Андижонлик 23 ёшли Абдурашид фикрича, ўзини мусулмон деган киши битирув кечаларини байрам сифатида нишонламаслик керак. Абдурашид, бу кечалар ўзбек ёшларининг тарбиясига салбий таъсир қилаётганини айтди.

Бироқ, қашқадарёлик 26 ёшли Музаффар Абдурашиднинг бу фикрларига кескин қаршилик билдириб, битирув кечалари ёшларнинг энг асосий байрамларидан бири эканлиги, уни тақиқлаш ёшлар ҳуқуқларининг бузилиши деб баҳслашди.

Баҳсда, шунингдек, фарғоналик тарих ўқитувчиси Шоир Маматқулов холис эксперт сифатида иштирок этди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG