Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Покистондаги портлашлар оқибатида 50 киши ҳалок бўлди


Покистонда якшанба куни амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 50ка яқин одам нобуд бўлди.

Ҳужумларнинг энг ҳалокатлиси Балужистон вилояти маркази Кветта шаҳридаги шиаларга қарашли масжидда рўй берди. Воқеага доир узуқ-юлуқ тафсилотлар берилмоқда, лекин полициянинг тахмин қилишича, қўл-грнатаси портлаши ортидан одамлар масжид томон қочишган пайтда, у ерда худкуш бомбачи ўзини портлатиб юборган.

Бу ҳодисада 28 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одам жарҳатлангани айтилмоқда.

Расмийларнинг айтишича, хавфсизлик кучлари худкушнинг масжид ичига киришига йўл қўймаган, акс ҳолда қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин бўлган.

Покистондаги портлашлар оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:10 0:00
XS
SM
MD
LG