Линклар

logo-print

Аризонада ўрмон ёнғинини ўчираётган ўт учирувчилар ҳалок бўлди


Расмийларга кўра, ҳозирда ёнғин майдони 800 гектарга етган.

Расмийларга кўра, ҳозирда ёнғин майдони 800 гектарга етган.

АҚШнинг Аризона штатида ўрмон ёнғинига қарши курашаётган 19 ўт ўчирувчи ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Расмийларнинг маълум қилишича, ўт учирувчилар Ярнелл шаҳарчаси яқинида авж олган ўрмон ёнғинини ўчираётган бўлган.

Ёнғин тез тарқалаётган ҳудуддан якшанба куни эрталаба 50ка яқин хўжалик эвакуация қилинди. Расмийларга кўра, ҳозирда ёнғин майдони 800 гектарга етган.

Жума куни бошланган ёнғин ҳаво ҳароратининг юқорилиги ва шамол боис авжига чиқди.
XS
SM
MD
LG