Линклар

logo-print

Миср мудофаа вазири ҳукумат ва намойишчиларга ултиматум қўйди


Ал-Сиси президент Муҳаммад Мурсий ҳукуматига қарши намойишларни халқ иродасининг “мисли кўрилмаган” ифодаси, дея атади.

Ал-Сиси президент Муҳаммад Мурсий ҳукуматига қарши намойишларни халқ иродасининг “мисли кўрилмаган” ифодаси, дея атади.

Мсир армияси қўмондони ҳукумат тарафдорлари ва аксил ҳукумат намойишлари ишктирокчиларига ултиматум эълон қилиб, 48 соат ичида ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилиш, акс ҳолда чоралар кўрилишидан огоҳлантирди.

Миср Мудофаа вазири Фаттоҳ ал-Сисининг телеидение орқали ўқиб эшиттирилган баёнотида қандай чоралар кўрилиши аниқ айтилмаган. Ал-Сиси халқнинг талаблари қондирилиши шартлигини таъкидлаб, президент Муҳаммад Мурсий ва унинг ҳукуматига қарши намойишларни халқ иродасининг “мисли кўрилмаган” ифодаси, дея атади.

Ал-Сиси ҳарбийлар сиёсат ёки ҳукумат ишларига аралашмаслиги, лекин сиёсатчилар 48 соат ичида муросага эришмаса, армия вужудга келган вазиятдан чиқиш учун ўз ечимини таклиф қилишини таъкидлади.

Ал-Сиси ортиқча вақтни кетказиш сиёсий бўлинишнинг янада чуқурлашишига олиб келишини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG