Линклар

“Александрия” ресторани, “Донер” кафеси, мебел ва оптика дўконлари жойлашган бинода ëнғин


22 июн куни Фарғона шаҳри марказида ҳам ёнғин рўй берди. Бу хабарни ҳам Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийлари юборишди. WhatsApp муштарийси Озодликка юбоган расмда "Александрия" номли савдо мажмуаси тўла куйиб битганини кўриш мумкин.WhatsApp муштарийси Озодликка юбоган расмда "Александрия" номли савдо мажмуаси тўла куйиб битганини кўриш мумкин. Маълум бўлишича, “Александрия” ресторани, “Донер” кафеси, мебел ва оптика дўконлари жойлашган икки қаватли бино томи (жами 160 метр квадрат жой) бутунлай куйиб кетган. Фарғона шаҳар ўт ўчириш инспекцияси вакиласи Орзигул Мирзаева Узинформ агентлигига ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаганини, ёнғин сабаблари ҳозирда лаборатория томонидан аниқланаётганини билдирган. “Александрия” ресторани официантларидан бири эса ёнғинга электр симларидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтган.

XS
SM
MD
LG