Линклар

logo-print

Бойқўнғирда Россия ракетаси қулаб тушди


"Протон-М" ракетасининг қулаши. "Россия 24" телеканали сайтидан олинган скриншот.

"Протон-М" ракетасининг қулаши. "Россия 24" телеканали сайтидан олинган скриншот.

Бойқўнғир космодромидан учирилган “Протон-М” ракетаси парвознинг дастлабки сонияларидаёқ ерга қулади.

Космодромдаги ҳалокат 2 июл куни Қозоғистон вақти билан эрталабки соат 8.39 да содир бўлди.

"Глонасс" навигацион тизими йўлдошларини коинотга олиб чиқиши керак бўлган ракета ердан узилганидан кейин бир неча сония ўтгач, ўз йўналишини йўқотиб, бўлакларга бўлиниб, осмондаёқ ёна бошлади ва ерга тушгач, портлаб кетди.

“Протон-М” ракетаси парвози “Россия-24” телеканали орқали бевосита эфирга узатилаётганди.

Қуйида Бойқўнғирдаги ҳалокат акс этмиш лавҳани кўришингиз мумкин:





Авариядан сўнг Бойқўнғир космодромидан ракета учирилишида иштирок этган ходимларнинг барчаси зудлик билан эвакуация қилинган.

Ракета қулаган жой устида ёнилғи заҳарли моддаларининг ёниши натижасида булут пайдо бўлган. Мутахассислар унинг космодром ҳудудидан чиқиши мумкинлигини истисно қилмаяптилар, деб хабар қилади Интерфакс.

Дастлабки маълумотларга кўра, ракета қулашидан ҳеч кимга ва ҳеч нимага шикаст етмаган.

“Роскосмос” агентлиги расмий сайтида ёзилишича, “Протон-М” ракетаси билан боғлиқ авария сабабларини текшириш учун махсус комиссия тузилиб, унга агентлик бошлиғининг ўринбосари Александр Лопатин раҳбар этиб тайинланган.

"Глонасс" дастурини амалга ошириш доирасида сўнгги катта авария 2010 йилнинг 5 декабрида содир бўлган, ўшанда ракета муваффақиятсиз учирилгани туфайли уч йўлдош Тинч океанига тушиб кетган, бундан кўрилган зарар эса 2,5 млрд рублни (тақрибан 76 миллион АҚШ доллари – таҳр.) ташкил этганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG