Линклар

“АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ўзига Россиядан сиёсий бошпана бериш ҳақида илтимоснома топширди”, дея маълум Россия Ташқи ишлар вазирлигининг “Шереметьево” аэропортидаги консуллик пункти навбатчи дипломати Ким Шевченко душанба куни.

Айни пайтда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Интерфакс” агентлигининг “Москва Сноуденнинг бундай илтимосини кўриб чиқишга ҳозирми?” деган саволига жавоб беришдан тийилди.

“Мен бу борада ҳеч қанақа маълумотга эга эмасман”, деди Песков.

Аввалроқ президент Владимир Путин Москвадаги матбуот анжуманида Сноуден АҚШга зарар етказишдан воз кечган тақдирдагина Россияда қолиши мумкинлигини билдирганди.

Июн ойи бошида Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматлари электрон таъқиб дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилганди. Эндиликда Ватанида унга нисбатан миллий хавфсизликка таҳдид солганликка оид айбловлар қўйилган.

Тахминларга кўра, Сноуден ўзи бир ҳафта аввал Ҳонг Конгдан учиб келган “Шереметьево” аэропорти транзит ҳудудида қолишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG