Линклар

Грузияда президентлик сайлови санаси аниқ бўлди


Грузиянинг амалдаги президенти Михаил Саакашвили, маҳаллий қонунчиликка кўра, давлат раҳбари лавозимига бошқа даъвогарлик қилолмайди.

Грузиянинг амалдаги президенти Михаил Саакашвили, маҳаллий қонунчиликка кўра, давлат раҳбари лавозимига бошқа даъвогарлик қилолмайди.

Грузияда президентлик сайлови шу йилнинг 31 октябр куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат президенти маъмуриятининг бошлиғи Андро Барнов маълум қилди.

Унга кўра, аввалроқ сайлов кунини 27 октябр дея эълон қилиниши “техник хато” бўлган.

Ҳозирча Грузияда президентлик сайловида қатнашиш истагини билдирган уч номзод исми маълум. Булар - иқтидордаги “Грузия орзуси” коалициясидан сайловда бош вазир ўринбосари ва таълим вазири Георгий Маргвелашвили, мухолифатдаги “Лейбористлар партияси”дан Шалва Нателашвили ҳамда парламентнинг собиқ спикери Нино Буржанадзелардир.

Президентни ёқловчи “Ягона миллий ҳаракат” партиясидан номзод июл ойи охирида кўрсатилиши кутилмоқда.

Амалдаги давлат раҳбари Михаил Саакашвили, конституцияга кўра, бу лавозимга бошқа даъвогарлик қилолмайди.
XS
SM
MD
LG