Линклар

Миср президенти ҳарбийлар ултиматумини рад қилди


Миср Мудофаа вазири ҳукумат ва мухолифат тарафдорлари 48 соат ичида ўзаро муросага эришмаса, ҳарбийлар чора кўради, дея ултиматум қўйди.

Миср Мудофаа вазири ҳукумат ва мухолифат тарафдорлари 48 соат ичида ўзаро муросага эришмаса, ҳарбийлар чора кўради, дея ултиматум қўйди.

АҚШ Президенти Барак Обама Мисрлик ҳамкасби Муҳаммад Мурсийни мамлакатда авж олиб бораётган сиёсий бўҳрон хусусида ташвишланаётганини намойиш қилишга чақирди.

Сешнаба куни Оқ уй тарқатган баёнотда айтилишича, Обама Мурсийдан сиёсий рақиблари талабларига “бефарқ эмаслигини намойиш қилиши”ни сўраган.

Айни пайтда сешанба куни президент Муҳаммад Мурсий Мисрда вужудга келган вазиятдан чиқиш учун ўз режаси борлигини айтмоқда.

Душанба куни Миср Мудофаа вазири ҳукумат ва мухолифат тарафдорлари 48 соат ичида ўзаро муросага эришмаса, ҳарбийлар чора кўради, дея ултиматум қўйди. Генерал Фаттоҳ ал-Сиси ҳарбийлар вазиятдан чиқиш учун қандай чора кўришини аниқлаштирмади.

Мурсий бундай ултиматум ноаниқликка олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мухолифатдаги Миллий ҳалоскор фронти вакиллари Мурсий билан музокара қилмаслиги, 48 соатлик муҳлат тугагач ултиматумни эълон қилган генерал билан иш олиб боришини билдирди.

Айни пайтда, давлатга қарашли МЕНА агентлигининг хабар қилишича, Миср Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Комил Амр истеъфо берган.

Якшанба куни миллионлаб мисрликлар президент Мурсий истеъфосини талаб қилиб, кўчага чиқди. Намойишлар бошланганидан бери камида 5 вазир истеъфо беришини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG