Линклар

Кобулда НАТОга доир базага ҳужум қилинди


Афғонистон пойтахти Кобулда жанггарилар НАТО кучларига ускуналар етказиб берган хориж фирмасига қарашли базага ҳужум уюштирди.

Полициянинг маълум қилишича, жанггарилар база қўриқчиларига ўт очишидан аввал бомба ўрнатилган машинани бошқарган худкуш бино олдида ўзини портлатиб юборган.

Кобул шаҳар полиция бошлиғи Муҳаммад Аюб Саланги ҳужум оқибатида Непал фуқаролари бўлган икки қўриқчи, икки нафар тинч фуқаро билан бирга тўрт жанггари ўлдирилганини маълум қилди.

Сешанба куни эрталаб рўй берган ҳуруж учун Толибон ҳаракати масъулиятни ўз зиммасига олди.

Душанба куни Афғонистон Ички ишлар вазирилиги жанггарилар қўлидан ўтган бир ой мобайнида 300га яқин полициячи ўлдирилганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Содиқ Содиқийнинг шунингдек айтишича, ҳарбийлар билан бирга ўтказилган амалиётлар натижасида 753 жанггари йўқ қилинган, 300дан ортиғи қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG