Линклар

logo-print
Ўзбекистон Ёшлар миллий терма жамоаси Туркияда ўтаётган футбол бўйича U20 жаҳон чемпионатида Грецияни 3:1 ҳисобида енгиб чорак финалга чиқди.

Ўзбекистон ёшлари жаҳон чемпионатининг F гуруҳида 3 ўйиндан битта ғалаба, битта дурранг ва битта мағлубият билан 4 очко тўплаб, муддатидан илгари плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлганди.

Айни пайтда Испания Мексикани 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиққан навбатдаги жамоа бўлди.
XS
SM
MD
LG