Линклар

Миср президенти Муҳаммад Мурсий ўз лавозимидан кетмаслигини ва ўз “конституцион ҳуқуқларини” ҳимоя қилишини айтди.

Сешанба куни миллий телеканал орқали чиқиш қилган Мурсий уни ҳокимиятдан ағдаришга қаратилган намойишлар ортида собиқ президент Ҳусни Муборак тарафдорлари турганини таъкидлади.

Президент мухолиф тарафлар билан ўзаро муросага келиш учун қатор шартларни амалга оширишга, жумладан, ўз маъмуриятида ўзгаришлар ясашга ваъда берди.

Аввалроқ Муҳаммад Мурсий мамлакат Мудофаа вазирлиги тарафидан қўйилган ултиматумни рад этган эди.

Мудофаа вазирлиги душанба куни ҳукумат ва мухолифат тарафдорлари 48 соат ичида ўзаро муросага эришмаса, ҳарбийлар чора кўради, дея ултиматум қўйган эди.

Ултиматум мухлати чоршанба куни тугаши керак.

Айни дамда президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва унга қаршилар Миср бўйлаб кўп минг кишилик намойишлар уюштиришмоқда.

2 июн кунги намойишларда тарафлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG