Линклар

logo-print
Москвадан қайтаётган Боливия президенти Эво Моралеснинг самолёти Австрия пойтахти Венада режадан ташқари қўнишга мажбур бўлди.

Эквадор Ташқи ишлар вазири Давид Чокеуанканинг билдиришича, бунга президент самолёти бортида АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден борлиги ҳақидаги “асоссиз гумонлар” сабаб бўлган.

Вазирга кўра, Португалия ва Франция ҳукуматлари Боливия президенти самолётига ўз ҳаво ҳудудидан ўтишни тақиқлаб қўйган.

Эво Моралес Москвадаги газ экспортчилари саммитида Россия президенти Валдимир Путин билан ўтган учрашувдан сўнг қайтаётган бўлган.

Аввалроқ Russia Today телеканалига берган интервюсида президент Моралес Боливия Эдвард Сноуденга бошпана бериш масалаласини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирдиган эди.

Айни дамда Сноуден бошпана сўраб мурожаат этган қатор мамлакатлар унга ёрдам беришдан бош тортмоқда.

Испания, Австрия, Ирландия, Финляндия, Норвегия, Полша ва Швейцария АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходимига сиёсий бошпана бермаслигини билдиришган.

Махфий маълумотларни очиқлаган Сноуден ҳозирда Москва яқинидаги “Шереметево” аэропортининг транзит ҳудудида қолишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG