Линклар

Ўзбекистонлик 23 ёшли киберспортчи Павел Саприкин AIMAG 2013 Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг илк олтин медалини қўлга киритди.

Футбол симулятори “ФИФА 13” компютер ўйини бўйича беллашган Саприкин 2 июл куни ўтган финал учршувида хитойлик 30 ёшли киберспортчи Чен Вейни мағлуб этди.

Уч ўйин давом этган беллашувда ўзбекистонлик киберспортчи умумий ҳисобда 2:1 натижаси билан ғолиб бўлди.

1 июн куни бошқа ўзбекистонлик киберспортчи Сардорберк Абдуллаев “Need For Speed: Unleashed" автосимулятори бўйича кумуш медалга сазовор бўлган эди.

AIMAG 2013 Осиё ўйинлари Осиё Олимпия қўмитаси рахнамолигида 29 июндан 6 июлгача бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG