Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Покистонда АҚШ дрон ҳужумларидан 16 киши ҳалок бўлди


Покистонда АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган зарбалар оқибатида камида 16 одам ҳалок бўлди.

Чоршанба эрталаб Шимолий Вазиристонда амалга оширилган дрон ҳужумлардан ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги “Ҳаққоний” гуруҳи аъзоларидир.

Ўтган ой бошида Покистон бош вазири Навоз Шариф АҚШ ўзга мамлакат суверенитетига дахл қилаётганини айтиб, дрон ҳужумларини зудликда тўхтатишга чақирган эди.

Ўшандан буён АҚШ Шимолий Вазиристонда икки марта дрон зарбаларини амалга оширди.
XS
SM
MD
LG