Линклар

Россияда сўнгги олти ой ичида олти одам ирқий адоват негизида содир этилган ҳужумлар қурбони бўлган.

Москвадаги “Сова” маркази эълон қилган янги ҳисоботда бу ҳақда билдирилди.

Ҳисоботда келтирилишича, сўнгги олти ой давомида Россияда камида 76 одам миллатчилар ҳужумларидан азият кўрган.

Шунингдек, неофашистлар тарафидан 27та синагога ва масжит вайрон қилинган.

Смоленскдаги синагога ва Ивановодаги масжид шулар жумласидан. Ирқий адоват негизида содир этилган ҳужумлардан ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг аксари Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси мамлакатлари фуқаролари экани айтилади.

Россия Федерал Миграция ташкилотига кўра,ҳозир Россияда расман рўйхатдан ўтган 10,5 миллион хорижий меҳнат муҳожири бўлиб, улардан 2,5 миллиони Ўзбекистон фуқароларидир.
XS
SM
MD
LG