Линклар

Ўзбекистонда мамлакат Конституцияси қабул қилинган куннинг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия асосида 2 мингдан ортиқ маҳбус озодликка чиқарилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокуратураси 1 июл куни маълум қилди. 2012 йилнинг 5 декабридан кучга кирган амнистия тўғрисидаги фармон асосида энг аввало, жинояти жамият учун хавфсиз деб топилганлар, жумладан, 18 ёшга етмаган аёллар ва 60дан юқори эркаклар ҳамда хорижий мамлакат фуқароларига нисбатан қўлланиши айтилганди.

Авф этилганлар орасида сиёсий фаолияти ёки эътиқоди учун қамалганлар бор-йўқлиги маълум эмас.

Халқаро ташиклотларга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида ҳозирда диний ва сиёсий сабабдан қамалган минглаб махбус қийноқ ва таҳқирлашлардан азоб чекмоқда.
XS
SM
MD
LG