Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:05

Лола Каримова АҚШдаги энг қиммат қасрни сотиб олди


Лола Каримованинг қасрида саккизта ётоқхона, ўнта ваннахона, кинотеатр, галлерея, балл уюштирадиган зал, бир нечта ҳовуз, ўндан ортиқ машина сиғадиган ер ости гаражи бор.
Лола Каримованинг қасрида саккизта ётоқхона, ўнта ваннахона, кинотеатр, галлерея, балл уюштирадиган зал, бир нечта ҳовуз, ўндан ортиқ машина сиғадиган ер ости гаражи бор.

Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Лос Анжелеснинг энг ҳашаматли Бел Эйр маҳалласидан рекорд нарх – 58 миллион АҚШ долларига қаср сотиб олди. Умумий майдони 48 минг квадрат метрга тенг қасрнинг янги эгаси Лола ва опаси Гулнора бошқа мамлакатларда ҳам кўп миллион долларлик кўчмас мулк эгалари экани маълум.



АҚШда чиқадиган Forbes ва Business Insider нашрларининг ёзишича, Le Palais деб номланувчи қаср Америка кўчмас мулк бозоридаги энг қиммат уйлардан биридир ва ўтган йили 58 миллион АҚШ долларига баҳоланган. Унинг умумий майдони 48 минг квадрат метр экани айтилмоқда.

Business Insider нашри “Ўзбек диктаторининг қизи Бел Эйрдаги қасрни ақл бовар қилмайдиган нархга сотиб олди”, дея ёзди.

Le Palais деб номланувчи қаср Америка кўчмас мулк бозоридаги энг қиммат уйлардан биридир. Ўтган йили 58 миллион АҚШ долларига баҳоланган қасрнинг умумий майдони 48 минг квадрат метрга тенг.
Le Palais деб номланувчи қаср Америка кўчмас мулк бозоридаги энг қиммат уйлардан биридир. Ўтган йили 58 миллион АҚШ долларига баҳоланган қасрнинг умумий майдони 48 минг квадрат метрга тенг.
Лос Анжелеснинг бадавлат кишиларгина турадиган Беверли Ҳиллз мавзеидаги Бел Эйр маҳалласида жойлашган қасрда саккизта ётоқхона, ўнта ваннахона, кинотеатр, галлерея, балл уюштирадиган зал, бир нечта ҳовуз, ўндан ортиқ машина сиғадиган ер ости гаражи бор.

Forbes журналининг ёзишича, Лола Каримова эри Темур Тиллаев билан ўтган йили бу қасрни таниқли кўчмас мулк магнати Брюс Маковскидан ойига 100 минг АҚШ доллари тўлаб, ижарага олишган.

Америка кўчмас мулк бозоридаги энг қиммат қасрнинг янги эгаси Лола Каримова-Тиллаеванинг Женевада ҳам ҳашаматли ҳовлиси бор. 2010 йилда Женева кўли соҳилида у 41 миллион АҚШ долларига қаср сотиб олган.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси, ватанида ўзини ҳомий ва саховатпеша, деб тақдим қилувчи Лола ва Каримова мамлакат ташқарисида ҳашамга берилгани, гламур дунёси кунда-шундаси сифатида танилган.
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси, ватанида ўзини ҳомий ва саховатпеша, деб тақдим қилувчи Лола ва Каримова мамлакат ташқарисида ҳашамга берилгани, гламур дунёси кунда-шундаси сифатида танилган.
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси, ватанида ўзини ҳомий ва саховатпеша, деб тақдим қилувчи Лола ва опаси Гулнора мамлакат ташқарисида ҳашамга берилгани, гламур дунёси кунда-шундалари сифатида танилган.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг ҳам Швейцария, Франция, Испания, Ҳонг Конг ва бошқа мамлакатларда кўп миллион долларлик кўчмас мулки борлиги айтилади.

Озодлик ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримованинг Париж ва Франция жанубидаги машҳур Сен Тропе курорт шаҳрида бир нечта кўчмас мулки бор. Шунингдек, бу ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримованинг жазмани, баъзи манбаларга кўра, эри экани айтиладиган собиқ поп-қўшиқчи Рустам Мадумаров номига Париж яқинидаги Версаль шаҳарчасида қаср расмийлаштирилган.

Бу ҳужжатларга кўра, Франция ва бошқа мамлакатларда олинган жами 13та кўчмас мулкни таъминлашга ярим йилда ярим миллион доллардан ортиқ харажат қилинади.

Гулнора Каримова Швеция ва Швейцарияда тергов қилинаётган катта миқдордаги порахўрлик ва пул ювиш жиноятларига ҳам алоқадор, деб кўрилмоқда.

Сешанба куни Франция полицияси Швейцария прокуратураси сўровига кўра, Францияда 18 июн куни Гулнора Каримовага тегишли, деб иддао қилинаётган уйларда тинтув ўтказгани маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG