Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:06

“Smile Train” Хоразмда нуқсонли туғилган 60 болага табассум ҳадя этди


АҚШнинг “Smile Train” ноҳукумат ташкилотининг молиявий кўмагида тўққизта ҳиндистонлик шифокор Оролбўйи минтақасида лаби ва танглайи тиртиқ бўлиб туғилган 60дан зиёд болага жарроҳлик ёрдами кўрсатди.

Ҳиндистоннинг Амардип шаҳридаги болалар шифохонасининг малакали жарроҳлари Урганчдаги вилоят касалхонасида 10 кун давомида нуқсонли туғилган болаларни бепул операция қилди.

“Smile Train” ноҳукумат ташкилоти вакили Сатиш Калранинг айтишича, мақсад лаби ва танглайи тиртиқ болаларга табассум ҳадя этиш, улар бошқа тенгдошлари каби нормал ҳаёт кечиришлари учун ёрдам беришдан иборат.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Орол бўйи минтақасида жойлашган Қорақaлпоғистон ва Хоразм вилоятида нуқсонлар билан туғилаётган болалар сони ошгани айтилади:

- Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида аёлларимиз витаминли озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслиги, асабийлашишлари оқибатида тиртиқ, яъни "қуён лаб", дейди буни бизда, танглайи ёриқ ва юқори милкларсиз, "бўри танглай", бўлиб туғилади . Шунингдек, экологиянинг ҳам бунга таъсири бор, дейди Урганчдаги вилоят шифохонаси варчи Бекпошша опа.

Smile Train” ноҳукумат ташкилоти бундан аввал Бирма, Бурунди, Руанда ва Африканинг бошқа мамлакатларида лаби тиртиқ туғилган болаларга жарроҳлик ёрдами кўрсатган.
XS
SM
MD
LG