Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:20

Доку Умаров Сочидаги олимпия иншоотларига таҳдид қилмоқда


Чечен айирмачи гуруҳи етакчиси Доку Умаров Сочидаги олимпия иншоотларига қарши ҳужумлар билан пўпса қилмоқда.

Интернетда эълон қилган видеомурожаатида Умаров ўз тарафдорларини Олимпияда ўйинларини ўтказилишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилишга чақирди.

2014 йилги Қишки Олимпияда ўйинлари Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтади.

Доку Умаров 2010 йилда Москва метросидаги 40 одам ўлимига сабаб бўлган портлашларга масъул эканини айтган.

Шунингдек, 2011 йилда Домодедово аэропортида 37 киши ҳалок бўлган портлашлар ортида ҳам Умаров гуруҳлари тургани айтилган.

Доку Умаров Россия, АҚШ ҳамда БМТ тарафидан қидирилаётган халқаро террорчиларнинг биридир. Таҳминларга кўра, у Кавказ тоғларида яшринган.
XS
SM
MD
LG