Линклар

Эквадор Ташқи ишлар вазири Давид Чокеуанканинг билдиришича, бунга президент самолёти бортида АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден борлиги ҳақидаги “асоссиз гумонлар” сабаб бўлган.

Вазирга кўра, Португалия ва Франция ҳукуматлари Боливия президенти самолётига ўз ҳаво ҳудудидан ўтишни тақиқлаб қўйган.

Эво Моралес Москвадаги газ экспортчилари саммитида Россия президенти Валдимир Путин билан ўтган учрашувдан сўнг қайтаётган бўлган.

Аввалроқ Russia Today телеканалига берган интервюсида президент Моралес Боливия Эдвард Сноуденга бошпана бериш масалаласини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирдиган эди.



Айни дамда Сноуден бошпана сўраб мурожаат этган қатор мамлакатлар унга ёрдам беришдан бош тортмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, ҳозир дунёнинг 15дан зиёд мамлакати, жумладан Испания, Австрия, Ирландия, Финляндия, Норвегия, Полша ва Швейцария АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходимига сиёсий бошпана бермаслигини билдиришган.

Махфий маълумотларни очиқлаган Сноуден ҳозирда Москва яқинидаги “Шереметево” аэропортининг транзит ҳудудида қолишда давом этмоқда.
Ўта махфий маълумотларни ошкор қилган Эдвард Сноуден ўтган ҳафта Россия пойтахти аэропортига Ҳонг Конгддан учиб келган эди.

У ердан Сновден Кубага учиши кераклиги айтилганди. Кейин унинг Россиядан бошпана олиш учун ариза топширгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Россия президенти матбуот котибига кўра, ҳозир Эдвард Сноуден Россияда бошпана олиш ниятидан қайтган. Бунга президент Владимир Путиннинг душанба кунги баёноти сабаб бўлган.

Путин ўз баёнотида Сноуден Россиядан бошпана олиши учун аксиламерика фаолиятини тўхтатиши кераклигини айтганди.
XS
SM
MD
LG