Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:24

Испания Боливия президенти самолётига йўлни очди


Боливия президентининг учқичи бортида АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден йўқлиги аниқланганидан сўнг, Испания мазкур самолётнинг ўз ҳаво ҳудуди орқали учишига руҳсат берди.

Аввалроқ, Франция ва Португалия Боливия президенти Эво Моралес учқичи бортида Сноуден бўлиши мумкин, деган гумонда учқичнинг ўз ҳудудидан учишига руҳсат бермаган эди.

Москвадан қайтаётган Боливия президенти Эво Моралеснинг самолёти Австрия пойтахти Венада режадан ташқари қўнишга мажбур бўлди.

Учқич текширилиб, Сноуденнинг у реда йўқлиги аниқланди. АҚШ махфий маълумотларини очиқлаган Сноуден ҳозирда Москва яқинидаги “Шереметево” аэропортининг транзит ҳудудида қолишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG