Линклар

logo-print
Human Rights Watch ташкилоти америкалик таниқли эстрада юлдузи Женифер Лопесни Туркманистон президентига куйлагани учун олган пулларни ушбу мамлакат режими қурбонларига эҳсон қилишга чақирди.

Лопес 29 июн куни Туркманбоши шаҳрида президент Қурбонқули Бердимуҳамедов туғилган куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда куйлаган эди.

Америкалик юлдузнинг Туркманистонга сафарини China National Petroleum Corporation ширкати уюштирган.

Дунё бўйлаб қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Женифер Лопесни қаттиққўл режим раҳбари олдида куйлаганини кескин танқидга олишди.

Лопес вакиллари америкалик поп юлдуз Туркманистонда инсон ҳуқуқлари топталишига доир муаммодан хабардор бўлмагани ҳақида баёнот беришди.

- Женифер Лопес ушбу айбини юмшатиш учун олган пулларини ҳайрия йўлида сарфлаши мумкин, - деди Human Rights Watch ташкилоти раҳбари ўринбосари Кэрролл Богерт.
XS
SM
MD
LG