Линклар

Бугун, 4 июл куни АҚШда мамлакат мустақиллигининг 237 йиллиги нишонланмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу муносабат билан америкалик ҳамкасби Барак Обамага ўз табрикларини йўллади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчилиги 1 июл куни мазкур байрамга бағишланган қабул маросимини ўтказди. Унда Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори лавозим эгалари қатнашди.

Америкада Мустақиллик декларацияси 1776 йилнинг 4 июлида қабул қилинган. Ушбу сана АҚШда миллий байрам ўлароқ кенг нишонлаб келинади.
XS
SM
MD
LG