Линклар

АҚШ элчиси: Ўзбекистонда база ташкил қилиш истагимиз йўқ


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Кролл.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Кролл.

АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Кролл ўз мамлакати Ўзбекистонда ҳарбий база ташкил қилиш истагида эмаслигини баён қилди.

CA-News агентлигига берган интервьюсида элчи Кролл АҚШнинг Марказий Осиёда ўз манфаатлари борлигини эътироф этган ҳолда бу минтақада Россия билан АҚШ ўртасида таъсир доираси учун кураш бораётганига оид фикрларни рад этди.

“Ўзбекистоннинг Россия билан ҳам, АҚШ билан ҳам яхши алоқалари бор. Мен бу ерда кураш кетаётгани, Америка ўз базасига эга бўлмоқчи, деган фикрларни қўллаб-қувватламайман. Биласиз, бу ерда аввал базамиз бўлган, энди бу ерда база ташкил қилишни истамаймиз”, дея таъкидлади Кролл.

АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин қурол-аслахалар Ўзбекистонга берилиши борасидаги саволга жавоб берар экан, элчи Кролл бу масала ҳам ҳозирча очиқ қолмоқда, дея билдирди.

Унинг айтишича, АҚШ орқтиқча ҳарбий техникани баъзи мамлакатларга бериши мумкин, лекин қайси мамлакатга ва қандай техкниани қолдириш масаласи ҳозирча ҳал бўлгани йўқ.

АҚШ ўз қўшинларини 2014 йил охирига қадар Афғонистондан олиб чиқишда Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида фойдаланиш эвазига ҳарбий ускуналарнинг бир қисмини бу мамлакатга қолдириши мумкинлигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG