Линклар

Миср: Ҳарбийлар намойишлар ўтказиш ҳуқуқи поймол этилмаслигига ваъда берди


Мисрда ҳарбийлар норозилик намойишларини ўтказиш ҳуқуқи поймол этилмаслигига, бироқ миллий хавсизликка таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракат бостирилишига ваъда берди.

Ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсийнинг тарафдорлари жума куни оммавий норозилик намойишларини ўтказишини билдирган эди.

Ҳарбийларнинг ушбу баёноти собиқ президентни қўллаб келган Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракати раҳбарининг ҳибсга олиниши ортидан Фейсбук ижтимоий тармоғида эълон қилинди.

Мусулмонлар Биродарлиги Мисрнинг демократик йўл билан сайланган илк президентининг ҳарбийлар тарафидан ҳокимиятдан четлатилишини ҳарбий тўнтариш дея атамоқда.

Ҳарбийлар эса ўз баёнотида “ҳеч бир сиёсий гуруҳга нисбатан фавқулодда ва автрократик чоралар кўрилмаслигини” билдирган.

Миср ҳарбий кучларига молиявий ёрдам кўрсатиб келган АҚШ мамлакатни тез орада демократик йўл билан сайланган фуқаровий ҳукуматга қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG