Линклар

logo-print

Россия Боливия президенти самолётига тўсқинлик қилган давлатларни қоралади


Боливия президенти Эво Моралес.

Боливия президенти Эво Моралес.

Россия ҳукумати Боливия президенти самолётига тўсқинликлар яратгани учун Франция, Испания ва Португалияни танқид қилди.

Москвадан қайтаётган Эво Моралеснинг самолёти бортида АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден борлиги ҳақидаги гумонлар туфайли Венада мажбуран қўндирилган эди.

Гумонлар сабаб Франция, Испания ва Португалия Моралес самолёти учун ўз ҳаво ҳудудларини ёпиб қўйган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда ушбу давлатлар “Боливияга нисбатан дўстона деб аташ қийин бўлган муносабат” кўрсатганлиги айтилади.

Моралес Ла Пасдаги аэропортда тарафдорлари олдида қилган чиқишида Европанинг баъзи мамлакатлари ўзларини Қўшма Штатлар қарамлигидан ҳалос қилиши керак, дея баён қилди. Моралес ҳукумати ҳодиса ортида АҚШ турганини иддао қилмоқда.

Жанубий Америка давлаталари иттифоқига кирувчи 12 давлат президентлари Моралес самолётининг мажбуран Венага қўндирилишини “оқлаб бўлмайдиган нодўстона ҳаракат”, дея атаб, пайшанба куни масалани муҳокама қилгани Боливияда саммитга тўпланишларини билдирди.
XS
SM
MD
LG