Линклар

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси - ФИФА эълон қилган миллий терма жамоаларнинг июл ойги жаҳон рейтингида Ўзбекистон ўтган ойги 58-ўрнини сақлаб қолди.

Осиё мамлакатлари рейтингида эса Ўзбекистон бир поғона пастлади ва айни дамда бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тўртинчи ўринга июн ойида Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган Эрон терма жамоаси кўтарилди.

Қитъада пешқадамликни маҳкам ушлаб келаётган Япония бу сафар ҳам Осиёнинг биринчиси бўлди. Иккинчи ўринни Австралия, учинчи ўринни эса Жанубий Корея эгаллаган.

ФИФАнинг жаҳон рейтинги биринчи учталигига Испания, Германия ва Колумбия терма жамоалари кирди.

ФИФА рейтинги ҳар ойда янгиланиб турилади.
XS
SM
MD
LG