Линклар

Франция махсус ҳизматлари одамларнинг телефон суҳбатлари ва Интернет фойдаланувчиларининг ёзишмаларини қонунга ҳилоф тарзда кузатиб келган.

Бу ҳақда Францияда чиқадиган “Le Monde” газетаси хабар қилди.

Нашрга кўра, француз ҳизматлари ҳам мамлакат ташқариси ҳам ичкарисида абонентлар устидан кузатув ўрнатган.

Аввалроқ АҚШ жосуслик ҳизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Америка махсус хизматларининг телефон ва интернет ширкатлари мижозларининг шахсий маълумотларини йиғиш бўйича дастурини ошкор қилган.

Шунингдек, АҚШ ҳукумати ЕИ ваколатхоналари устидан ҳам кузатув ўрнатгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Париж ҳукумати буни танқид қилиб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG