Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:03

Прокурор Навалнийга олти йил сўради


Россиянинг Киров шаҳри Ленин тумани судида россиялик мухолифатчи Алексей Навалний устидан кечаётган маҳкамада прокурор айбланувчига олти йиллик қамоқ жазоси тайин этишни сўради.

Шунингдек, мухолифатчига 1 миллион рубл жарима белгилаш ҳам маҳкамадан талаб этилмоқда.

Навалний "Кировлес" мулкини ўғирлашда айбланмоқда. Айблов хулосасига кўра, Алексей Навалний 2009 йилда Киров вилояти губернаторининг маслаҳатчиси сифатида ҳизмат лавозимини суистеъмол қилган холда 10 минг куб метр ёғоч ўғирланиши ортида турган.

Мухолифатчи ўзига қўйилган бу айбловларни сиёсий дея, рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG