Линклар

Америкалик Жоуи Честнат Ню Йорк шаҳрида, 4 июл куни АҚШ мустақиллиги байрами муносабати билан ўтказилган мусобақада 10 дақиқа ичида 69та хот-догни паққос туширди ва бу борада еттинчи бор жаҳон рекордини ўрнатди.

Аввалги сафар Честнат 68 та хот-дог билан мусобақа ғолиби бўлган эди.

Аёллар орасида хот-дог ейишда Сона Томасга дунёда тенг келадигани йўқ. У кеча 10 дақиқани ичида 37та хот-догни еб, жаҳон титулини сақлаб қолди.

Хот-дог ейиш бўйича мусобақа илк бор 1916 йилда ўтказилган. Ўшанда мусобақа ғолиби 16та юқори калорияли таомни еб, рекорд ўрнатган эди.
XS
SM
MD
LG