Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:22

Эдвард Сноуден Анна Чэпменга уйланишга рози


АҚШ Марказий разведка ҳизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден россиялик собиқ жосус Анна Чэпменга уйланишга тайёр экани ҳақда билдирди.

2010 йилда АҚШда Россия фойдасига жосусликликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган ва кейинчалик Россияга топширилган Чэпмен аввалроқ Твиттер орқали Сноуден билан турмуш қуришни таклиф этган эди.

Жаноб Сноуден жума куни ўз Твиттер-аккаунти орқали Чэпменнинг бу таклифини қабул қилишга тайёр экани ҳақда ёзди.

Агар Сноуден Чэпменга уйланса унда Россияда яшаш ва бу мамлакат фуқаролигини олиш имкони пайдо бўлади.

АҚШ махфий маълумотларини очиқлаган Сноуден ҳозирда Москва яқинидаги “Шереметево” аэропортининг транзит ҳудудида қолишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG