Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:23

Мисрда намойишчиларга қарата ўқ узилди


Миср пойтахти Қоҳирада президент Муҳаммад Мурсийнинг ағдарилганига қарши норозилик билдираётган намойишчиларга қарата ўт очилган.

Бир неча юз намойишчи Мурсий ва унинг сафдошлари ҳибсда ушлаб турилаётган ҳарбий шаҳарча томон юришни бошлаган пайтда уларга қарата ўқ узилган. Ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Гувоҳлар бир неча намойишчи ўқ еб ерга қулагани ҳақда билдирди. Намойишчиларга қарата ким ўт очгани маълум эмас.

Намойишлар аввалида Миср армияси одамларнинг тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқлари кафолатланиши ва аҳолининг тинч норозилик чиқишига қаршилик қилмаслигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG