Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:57

Венесуэлла ва Никарагуа Сноуденга бошпана беришга тайёр


Венесуэлла ва Никарагуа ҳукумати АҚШ Марказий разведка ҳизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга сиёсий бошпана беришга тайёрликларини эълон қилишди.

Кеча Венесуэлла президенти Николас Мадуро Сноуденнинг АҚШ таъқибидан қочиб қутилиши учун унга “инсонпарварлик” мақсадида бошпана беришга қарор қилганини маълум қилди.

Никарагуа президенти Даниэл Ортега ҳам ўз ҳукумати Сноуденга сиёсий бошпана беришини билдирди. Ортеганинг айтишича, Сноуденнинг бошпана сўраш борасидаги аризаси Никарагуанинг Москвадаги элчихонасига келиб тушган.

Кеча WikiLeaks портали Сноуден олтита мамлакатга сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берди.

Июн ойи бошида Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматлари электрон таъқиб дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилганди. Эндиликда Вашингтон унга нисбатан миллий хавфсизликка таҳдид солганликка оид айбловлар қўйган.

Тахминларга кўра, Сноуден Ҳонг Конгдан учиб келганидан буён “Шереметьево” аэропортининг транзит ҳудудида қолаяпти.
XS
SM
MD
LG