Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:18

Индонезияда яна зилзила бўлди


2 июл куни содир бўлган зилзила оқибатида Индонезияда 30 киши ҳалок бўлди, 300 одам жароҳатланди.
2 июл куни содир бўлган зилзила оқибатида Индонезияда 30 киши ҳалок бўлди, 300 одам жароҳатланди.
Индонезия ғарбидаги Суматра ороли ҳудудида 6,4 магнитуда кучига эга зилзила содир бўлди.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Бенкулу шаҳридан шимоли-ғарбидан 195 километр узоқликда 23 километр чуқурликда бўлган.

Талофатлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

2 июл куни Индонезиянинг Ачех вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудалик зилзила оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, 300 одам жароҳатланди.

2004 йилда Суматра оролидаги 9 баллик зилзила оқибатида юзага келган кучли цунами натижасида 14 давлатда 225 минг одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG