Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:40

Ўзбекистон уран қазиш бўйича Япония билан ҳамкорлик қилмоқчи


Япония нефт, газ ва металл корпорацияси (JOGMEC) ўзбек ҳамкорлари билан биргаликда Ўзбекистонда уран қазиб олиш ишлари билан шуғулланади.

UzDaily.uz сайти маълумотига кўра, бу ҳақда Япония иқтисод, савдо ва саноат вазирлиги маълум қилган.

8 июл куни япон ширкати билан Ўзбекистон Давлат Геология қўмитаси ўртасида бу борада беш йилга мўлжалланган келишув имзоланиши режаланган.

Дунё атом ассосиацияси (World Nuclear Association) маълумотига кўра, Ўзбекистон уран ишлаб чиқаришда дунёда еттинчи ўринда туради.

Ўзбекистон Давлат Геология қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда аниқланган уран заҳираси ҳажми қарийб 186 минг тоннани ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG