Линклар

Вазир саратонда гул кўчати эктирди

  • Садриддин Ашур

Умумхалқ ҳашарида ўтқазилган минглаб арчалар Ўзбекистон иссиқ иқлимига дош беролмай ва қаровсизликдан қуриб қолмоқда.

Умумхалқ ҳашарида ўтқазилган минглаб арчалар Ўзбекистон иссиқ иқлимига дош беролмай ва қаровсизликдан қуриб қолмоқда.

Гулистон Давлат университетининг исми сир қолишини сўраган ўқитувчиларидан бири Озодликнинг Эркин микрофонига қўнғироқ қилиб, ғаройиб бир воқеани айтиб берди. Ўқитувчига кўра, университетга ташриф буюрган Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Баҳодир Ҳодиев ўқитувчиларни ташвишга солаётган муҳим масалаларни муҳокама қилмасдан, асосий эътиборни кўкаламзорлаштириш ва гулзорлаштириш ишларига қаратган.


“Яқинда Олий таълим вазири Баҳодир Ҳодиев университетимизга ташриф буюрди. Университет профессор-ўқитувчилари вазир сўнгги пайтларда ечилмай келаётган муаммолар – ойлик маошларни етказиб бериш, ёш ўқитувчиларга моддий-маънавий ёрдам бериш, коррупция, порахўрлик ботқоғига ботган амалдорларни ишдан олиш тўғрисида университет ректори Ашраф Эминов жанобларига амалий маслаҳатлар бериб кетса керак, деб умид қилган эдилар.

Бироқ ўқитувчилар чучварани хом санаган бўлиб чиқди. Вазир Баҳодир Ҳодиев мутлақо ҳеч ким кутмаган, ўйламаган масалани университет жамоаси олдига қўйиб кетди.

Ёзувчи Тоғай Мурод айтмоқчи, “ўзбекнинг каттасидан айланай”. Вазир: "Баҳорги кўчат экиш ишлари сифатсиз бажарилибди, ўн кун ичида ҳаммаси тўғирлаб, жой-жойига қўйилсин" деб, йиғилишда топшириқ бериб кетди.

Вазирдан топшириқ олган бутун университет жамоаси - ректордан тортиб деканларгача, профессорлардан тортиб оддий ўқитувчиларгача - саратоннинг 40 даражага иссиғига қарамай, терлаб-пишиб ишга киришди.

Домлалар талабалардан 5-10 минг сўмдан пул йиғишиб, гул кўчатлари сотиб олиб келиб, тандирдай қизиб ётган ерга ўтқазишни бошлашди. "Шу гул кўчатлар кўкарармикин" деган гапни ҳеч ким гапирмади ҳам. Лекин мен ёшим 50 дан ўтган бўлса-да, саратонда ўтқазилган кўчатни кўкарганини эшитган эмасман.

Бир деҳқондан шуни сўрадим ҳам. Биласизми у нима деди? У: "Вазирларинг ё ақлдан озган ёки ақли жуда ҳам кўпайиб кетиб, қандай топшириқ бераётганини ўзи ҳам билмаса керак", деб айтди. Шунақа, урра қилиб, саратоннинг жазирамасида кўчат ўтқазяпмиз, ҳашарга келинглар!”, деди Гулистон Давлат университети ўқитувчиси.

************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG