Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:39

Нигериядаги ҳужумда 30 нафар ўқувчи ҳалок бўлди


Бугун эрталаб Нигерия шимолий-шарқида, Йобе штати Потиском қишлоғидаги мактабга жанггарилар томонидан қилинган ҳужум оқибатида камида 29 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди. Шунингдек, жароҳат олган бир неча нафар ўқувчи шифохонага ётқизилди.

Гувоҳларга кўра, жанггарилар мактаб биносига ўт қўйган ва ўқувчиларни ўққа тутган.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Ушбу ҳудудда радикал исломчи гуруҳлар томонидан амалга ошириладиган айни кўринишдаги ҳужумлар учраб туради.

2010 йилдан буён Нигерияда ўнлаб мактабларга ўт қўйилди, минглаб ўқувчилар ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG