Линклар

Сан-Франциско халқаро аэропортида Жанубий Кореянинг Asiana Airlines авиаширкатига қарашли Boeing-777 самолёти қўниш чоғида аварияга учрагани оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам тан жароҳати олди.

Маълумотларга кўра, Сеулдан учиб келган самолёт бортида 291 нафар йўловчи ва 16 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалок бўлган икки йўловчининг хитойлик экани, шунингдек, йўловчилардан 50 чоғли киши оғир аҳволда касалхонага етказилгани айтилмоқда.

Ҳозирда авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Айни пайтда АҚШ Федерал разведка бюроси мазкур нохуш ҳодисанинг террорчилик хуружи эмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG