Линклар

logo-print
Кеча эрталаб Нигерия шимолий-шарқида, Йобе штати Потиском қишлоғидаги мактабга жанггарилар томонидан қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42 нафарга етди. Нобуд бўлганларнинг асосий қисми ўқувчилардир.

Ҳужум ортида "Боко Ҳарам" радикал гуруҳи тургани айтилаяпти.

Гувоҳларга кўра, жанггарилар мактаб биносига ўт қўйган ва ўқувчиларни ўққа тутган.

Нигерияда “Боко Ҳарам” жанггарилари кейинги пайтларда ўнлаб қурбонларга сабаб бўлган бир қанча портлашларни уюштирган.

Жанггарилар, асосан, мусулмонлар яшайдиган Нигериянинг шимолий ҳудудларида ислом шариати қонунлари ўрнатилишини талаб қилиб келадилар.
XS
SM
MD
LG