Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:34

Британия радикал уламо Қатадани Иорданияга депортация қилди


Бугун тунда Британия радикал уламо Абу Қатадани Иорданияга депортация қилди.

Ал-Қоида террористик гуруҳи билан яқин алоқада айбланиб, олти йилдан кўпроқ Британия қамоғида ўтирган Қатада ўтган йилнинг бошида гаров эвазига уй қамоғига чиқарилган эди. Бироқ кейинчалик озод қилиш шартларини бузгани учун қайта ҳибсга олинган.

“Усама бин Ладиннинг Европадаги ўнг қўли” бўлгани айтиладиган Қатада Иорданияда терроризмда айбланган.

Британия уни Иорданияга депортация қилишга 10 йилдан зиёд вақт давомида ҳаракат қилди. Бироқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Қатада қийноқларга тутилишидан хавотир билдириб, унинг депортация қилинишига йўл қўймай келаётган эди.

Ўтган ойда Лондон ва Амман Қатада Иорданияга топширилган тақдирда унинг ҳуқуқларини поймол қилмаслик борасидаги келишувни имзолади.
XS
SM
MD
LG