Линклар

Ўзбекистонни соғинасизми?

  • Садриддин Ашур

Айрим ўзбекистонликлар қадрдон юртларини соғинишларига у ерда қолган қариндош-уруғлари сабаб эканини айтадилар.

Айрим ўзбекистонликлар қадрдон юртларини соғинишларига у ерда қолган қариндош-уруғлари сабаб эканини айтадилар.

Озодликнинг баҳс майдонига турли сабаблар билан Ўзбекистонни тарк этган муҳожирларни таклиф этдик. Унда бугунги Ўзбекистон табиатини, одамларини, муҳитини соғинаётган ёки бу муҳитга умуман қайтишни истамаётган муштарийлар мунозара юритди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, миллионлаб одам Ўзбекистонни тарк этди. Кимдир сиёсий таъқиблар боис, кимдир яхши ҳаёт илинжида мусофирлик қисматини танлади.

Бугунги кунда Европа давлатларида ёки АҚШда ҳақиқий эркинликни, инсон қадр-қиммати биринчи ўринда турадиган вазиятни ўз танасида аниқ ҳис қилган муҳожирларнинг аксарияти ўша давлатлар фуқаролигини олиб бўлди ва улар Ўзбекистонга қайтишни умуман истамайди.

Жумладан, АҚШнинг Ню Йорк шаҳридан бўлган ўзбекистонлик Ислом Каримовнинг «дангасалар» ҳақидаги гапларига муносабат билдириб, шундай ёзади:

“Buni ochiq oydin halqni ustidan kulish deyiladi. Gapirgani til ojiz, "hech kim ochdan o'lmayaptiku" deydi..Оchdan o'lguncha qarab turish kerak ekanmi? Rahmat aytish kerak usha ishlavotkanlarga...sani iqtisodingni ko'tarib turgan shular. Uzi ham biladi buni ..xalqni juda ham omi deb uylaydi shekilli shunga shunday ertaklar aytyapti..o'tib ketdi 1994 yillar.. yaxshiyam USA fuqarosi bo'ldim, bo'lmasam infarkt bularkanman ushatda yashaganimda”, деб ёзади АҚШ фуқаролигини олган ўзбекистонлик.

Ўзбекистоннинг бугунги сиёсий иқтисодий вазияти кўпчиликни муҳожир бўлишга мажбур қилди. Бироқ муҳожирлар орасида қачон бўлмасин, бир кун келиб, Ўзбекистонда ҳаёт яхши бўлишидан, демократик жамият қурилишидан умидвор бўлаётганлар жуда кўп. Улар Ўзбекистонни ҳар кун соғинишини, бир кунмас бир кун албатта қайтишларини айтадилар.

Хўш, Ўзбекистондаги бугунги сиёсий ва иқтисодий вазият ҳақиқатан ҳам муҳожирларнинг юртга бўлган соғинчини кемириб боряптими?

Ўзбекистонга бўлган соғинчнинг емирилиб бораётганига нима сабаб бўлмоқда?

Ўзбекистонни соғинмаётганлар реалистлару соғинаётганлар романтикларми?

Сиз Ўзбекистонни соғинасизми ва Ўзбекистон ҳақиқий демократик жамиятга айланса, бошқа давлат фуқаролигидан воз кечиб, яна ватанга қайтасизми?


«Ўзбекистоннинг донини еган чумчуқ Маккатиллодан ҳам қайтиб келибди» деган иддао қанчалик ҳаётга яқин?

Ана шу саволлар устида мунозара юритилган Баҳс майдонида Ўзбекистонни соғинаётганлар - Россиядаги меҳнат муҳожирлари фарғоналик 36 ёшли Аббос, Тошкент вилоятидан 33 ёшли Алишер билан Ўзбекистонни соғинмаётганлар - Жанубий Кореяда 6 йилдан буён ишлаётган 35 ёшли фарғоналик Одилжон ва Россиядаги 20 ёшли самарқандлик меҳнат муҳожири Неъматилла иштирок этди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:


Баҳсга муносабатлар:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG