Линклар

Омск вилоят маҳкамаси катта партиядаги сохта пул билан қўлга олинган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароси бўлган беш нафар шахсни 2,5 йилдан 4,5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилди.

"Омск-Информ" нашри маълумотига кўра, Равшан Мамажонов, Бекзод Сафаров, Зайниддин Раҳимов, Ҳасан Холтўраев ва Хуршид Юнусовлар Россия рублининг 5000 номинал қийматидаги 70 та сохта банкнотни ишлатганликда айбдор, деб топилган.

Ушбу гуруҳ аъзолари сохта пулларни Москвада қўлга киритиб, уни Тюмендан Осмккача бўлган йўл бўйидаги дўконларда ишлатганлар.

Жиноий гуруҳни 4,5 йилга қамалган 18 ёшли Равшан Мамажонов тузгани айтилаяпти.
XS
SM
MD
LG