Линклар

logo-print

Новосибирскда ўзбек йигити гаров учун ўғирланди


19 ёшли ўзбек йигитини пичоқ ўқталиб, зўрлик билан машинага босиб, ўғирлаб кетишган.

19 ёшли ўзбек йигитини пичоқ ўқталиб, зўрлик билан машинага босиб, ўғирлаб кетишган.

Новосибирскда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртини гаров эвазига ўғирлаб, пул талаб қилганлик айби билан ушланди.

Новосибирск милиция бошқармаси маълумотига кўра, 19 ёшдан 29 ёшгача бўлган тўрт ўзбекистонлик 19 ёшли ўз ҳамюртини пичоқ ўқталиб, зўрлик билан Daewoo Nexia машинасига босиб, ўғирлаб кетган.

Кейин эса ўғирланган йигитнинг яқинларидан 20 минг рубл пул талаб қилишган. Уюшган гуруҳ аъзолари пулни олаётган пайти милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG